Дастурий таъминот ишлаб чиқиш бўйича танловда 25 ёшгача бўлган шахслар иштирок этиши мумкин.
18 май куни «Best Soft Challenge 2016» дастурий таъминот ишлаб чиқиш бўйича Республика ёшлар танлови бошланади. Танлов UZINFOCOM Маркази, ВеРrо дастурчилар маркази ва Тошкент ахборот технологиялари университети томонидан Ўзбекистон Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги кўмагида ўтказилмоқда.
Чоршанба куни Тошкентда бўлиб ўтган матбуот анжуманида таъкидланишича, танлов қатнашчилари 26 августга қадар Software.uz сайти орқали рўйхатдан ўтказилади. Дастлабки танлов 29 августдан 9 сентябрга қадар ўтказилса, якунловчи танлов 12-19 сентябрь кунлари бўлиб ўтади.
Танлов дастури учта тематик номинацияни ўз ичига олади:
Иштирокчилар лойиҳалари дастурий таъминот ишлаб чиқиш соҳасидаги малакали мутахассислардан иборат ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланади.
Ҳар бир учта номинация бўйича ғолиблар қимматбаҳо совринларга эга бўлади.
Танловда Ўзбекистоннинг 25 ёшгача бўлган фуқаролари иштирок этиши мумкин. Индивидуал тарзда иштирок этишдан ташқари, лойиҳалар тўрт нафаргача бўлган дастурчилар гуруҳи сифатида ҳам тақдим қилиниши мумкин.
Ғолибларни тақдирлаш маросими АКТ ҳафталиги доирасида ўтказилади.