position

1.1.  Мазкур Низомнинг қўлланилиш соҳаси

Мазкур Низом янги информацион ресурс “Янги Интернет ташаббуси” (бундан кейин Танлов деб номланади) танловини ташкил этиш ва ўтказиш тартибларини йўлга қўяди, шунингдек, ташкилотчилар, Ҳайъат ва иштирокчиларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари, бурчлари ва вазифалари, ҳамда Танлов қоида ва муддатларини аниқлаб беради.

Танловнинг асосий мақсади: Интернет тормоғининг миллий сегментини ривожлантириш, фойдали ва янги интернет-манбаалар миқдорини ошириш, янги интернет-манбаалар яратиш борасида барча қизиққан шахслар ва иқтидорли ёшларга сифатли манбааларни ишлаб чиқаришда керакли шароитларни яратиш  имкониятларни тақдим этишдан иборат.

 

1.2 . Танлов иштирокчилари:

Ташкилий қўмитаЎзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш Вазирлиги, UZINFOCOM Маркази ва бошқа ташкилотларнинг ходимларидан иборат бўлган, танловнинг бошқариб турадиган мутахассислар гуруҳи.

Ҳайъат – Танлов ғолибларини аниқлаш бўйича иштирокчиларга профессионал баҳо қўядиган, ахборот-технология соҳаси бўйича етакчи мутахассислардан тузилган ишчи гуруҳ.

Иштирокчилар:

Лойиҳа муаллифи – манбаани маълумотлар билан мунтазам равишда ривожлантириш, контентни яратиш, оммага тарқатиш ва материаллар билан мунтазам тўлдириб бориш кўникмасига эга бўлган масъул муҳаррир/редактор, танлов иштирокчиси.

Сайт ишлаб чиқувчиси – лойиҳани техник, дизайн, ишлаб чиқиш, информацион манбааларни ўрганиб чиқиш ва келгусидаги техник тусдаги лойиҳаларни амалга оширишга масъул бўлган шахс.

 

1.3. Танлов ўтказиш бўйича координация

Танловни бошқариб бориш/юритиш Ташкилий қўмита зиммасига юклатилади. Ташкилий қўмита Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш Вазирлиги, UZINFOCOM Маркази, Ахборот хавфсизлигини таъминлаш Маркази ходимларидан тузилади.

 

1.4. Ошкоралик

Мазкур Низом Танловда иштирок этишни истаган барча шахсларга танишиб чиқиш учун тақдим этилади. Низом Танлов сайтида ошкора/очиқ чоп этилади. Иштирокчилар Ташкилий қўмитадан мазкур Низомда келтирилган бандлар ҳақида тўлиқ маълумот олишга ҳақлидирлар.

 

1.1. Ташкилий қўмитанинг вазифалари

- Танлов ўтказиш борасида қарор қабул қилиш;

- Танлов ўтказиш учун керакли ҳужжатларни ишлаб чиқариш ва тасдиқлаш;

- мазкур Низом бўйича Танлов шартларини аниқлаш/ишлаб чиқариш (ўтказиш тартиби, муддати, иштирок этиш учун мурожаат шакллари, баҳолаш мезони, келишув, тақдимот/презентация, учрашув жойини аниқлаш ва ҳ.з.);

- Танлов ўтказиш бўйича потенциал иштирокчиларни кенг жалб қилиш борасида турли тадбирлар ўтказиш ва тайёргарлик кўриш;

- Танловнинг расмий сайтини ишлаб чиқиш ва мазкур Танлов ҳақидаги маълумотларни Интернет саҳифаларига жойлаштириш;

- Танлов ғолиблари томонидан талабларнинг ижроси ва якуний ишлар бўйича хулосаларни тақдимоти мониторингини юритиш;

- Танловнинг асосий босқичлари ва тартиб қоидалари ҳақида Иштирокчиларни хабардор қилиш;

- Танловга аризаларни қабул қилиш ва уларни юритиш;

- Танлов ва Ташкилий қўмита олдида турган вазифаларни ечишга қаратилган бошқа тегишли ташкилотларнинг қарорларини ўрганиб чиқиш;

-  Танлов ғолиблари билан шартнома тузишни ташкиллаштириш.

 

1.2. Ташкилий қўмитанинг ҳуқуқлари

Ташкилий қўмита қуйидаги ҳуқуқларга эга:

-  Танлов иштирокчиси томонидан тақдим этилган материаллар Танлов талабларига жавоб бермаса, рад этиш сабабларини келтирган ҳолда Иштирокчини аризасини рад этиш;

-  Танлов қоидаларини бузганлик, Танлов ўтказиш шартлари ва талабларига риоя этмаслик, ёлғон маълумотлар келтирилгани учун сабабларни ёзма равишда кўрсатган ҳолда танловдан четлаштириш;

-  UZINFOCOM Маркази ва Иштирокчи ўртасида тузилган шартнома ва Низомда келтирилган шартлар бузилган ҳолда келишувни бекор қилиш ишларини юритиш.

 

2.3.  Ташкилий қўмита мажбуриятлари

- барча иштирокчилар учун тенг шароитларни яратиш;

- Танлов ўтказиш борасида ошкораликни/аниқликни таъминлаш;

- муддатдан олдин Танлов натижалари ҳақида маълумотларни тарқалишини олдини олиш;

- лойиҳа муаллифи ва ишлаб чиқувчиси ўртасида юзага келадиган низоларни ҳал этиш;

- Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш Фонди маблағларини Танлов натижаларига асосланган ҳолда Иштирокчилар ўртасида тақсимлаш тўғрисида қарор қабул қилиш;

- лойиҳаларни молиялаштиришга ажратилган маблағларни Иштирокчилар томонидан мақсадли ҳаражатини назоратга олиш;

- мазкур Низомга асосланган ҳолда Танловни ўтказишни ташкил этиш.

 

2.4 Ташкилий қўмитанинг бурчлари

Ташкилий қўмита Танловнинг мазкур Низом талабларига мос равишда олиб борилиши ва ўтказилишини назоратини ўз зиммасига олади.

UZINFOCOM Маркази ДУК Ташкилий қўмитанинг ишчи аъзоси бўлиб, танлов ўтказилиши натижалари, лойиҳани амалга оширишга мўлжалланган молиявий ҳаражатларнинг юритилиши, ҳамда Танлов Иштирокчилари билан тузилган лойиҳани молиялаштириш ва тўхтатиш ҳақидаги қарорларни мунтазам равишда Танлов аъзоларига маълумотларни етказиб боради.

Ҳайъат аъзолари ўзларининг малакавий мутахассисликлари ва қарорларига асосланган ҳолда Танлов ғолиблари ҳақида қарорларни қабул қилиш ва тақдим этилган лойиҳаларни баҳолаш ҳуқуқига эгадирлар.

Ҳайъат қарори жамоа келишувидан сўнг кучга кириб, уни ўзгартириш мумкин эмас.

Ҳайъат қуйидаги ҳуқуқларга эга:

-  лозим бўлган тақдим этилган ишларни ёки сайтларнинг ўзига хослигини баҳолашда “соҳа” мутахассисларини жалб этиш;

-  тақдим этилган Танлов шартлари ва талабларига жавоб бермайдиган ишларни/лойиҳаларни ёки амалдаги қоидаларга риоя этмаган Иштирокчиларни четлаштириш тўғрисида Ташкилий қўмитага таклиф беради. 

4.1.  Танлов Иштирокчилари қуйидаги ҳуқуқларга эга:

-  Танлов ўтказиш тартиби ва шартлари ҳақида маълумотлар олиш;

-  мазкур Низомнинг бандларини тушунтириш бўйича Ташкилий қўмитага мурожаат қилиш;

-  Ташкилий қўмитага Танловда иштирок этиш учун аризаларни рўйхатга олиш учун йўналтириш;

-  аризалар қабул қилиш тугашидан 10 (ўн) ишчи кун олдин Ташкилий қўмитага расмий мурожаат билан аризаларини қайтариб олиш;

-  Танлов ўтказиш босқичлари билан боғлиқ бўлган Иштирокчилар учун ташкил этилган барча тадбирларда иштирок этиш;

-  Танлов ғолиби ёки совриндорлиги тўғрисида тегишли гувоҳнома ва совғаларни қабул қилиб олиш.

 

4.2. Иштирокчилар мажбуриятлари

Танлов иштирокчилари қўйидаги мажбуриятларни ўз зиммаларига оладилар:

- Танлов иштирокчиларига қўйилган талаб ва шартлар билан олдиндан танишиб чиқиш;

- мазкур Низом талабларига жавоб берадиган аризаларни ўз вақтида тақдим этиш;

- Тақдим этилган Интернет манбаалари қабул қилинган тақдирда Ҳайъат олдида лойиҳа тақдимоти билан иштирок этиш;

- мазкур низомнинг талабларига риоя этиш;

- Танловда ғолиб бўлган тақдирда Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш Фонди томонидан аниқ мақсадлар учун ажратилган моддий маблағларни расмийлаштириш ва  UZINFOCOM Маркази билан шартнома тузиш.

Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш Фонди томонидан ажратилган моддий маблағлар фақатгина аниқ мақсадларда, турли йўналишлардаги замонавий (миллий) информацион ресурсларни ишлаб чиқиш, шунингдек аҳолининг, айниқса ёшларнинг интелектуал ва ахборотга бўлган эҳтиёжини қондиришга мўлжалланган Интернет тармоғининг миллий сегментини яратиш учун сарфланиши лозим.

 

4.3. Иштирокчиларнинг бурчлари

Иштирокчилар қуйидагиларга масъулдирлар:

- аризаларда келтирилган маълумотларнинг ҳаққонийлигига қўйилган талабларни бузганлик учун;

- мазкур Низом билан белгилаб қўйилган шартлар, жараёнлар ва муддатларга амал қилмаганлик учун;

- Интернет-ресурсларда қўйилган маълумотларни жойлаштирганлик учун;

- бюджет ва бюджетдан ташқари бўлган фондларнинг моддий маблағларини мақсадли ишлатишга қаратилган меъёрий-ҳужжатларга амал қилмаганлик учун;

- учинчи шахсларнинг муаллифлик ҳуқуқларини бузганлик учун.

Мазкур талабларни/қоидаларни бузганлик учун Ташкилий қўмита Иштирокчиларини танловдан четлаштриши мумкин.

Иштирокчининг Танловда иштирок этиш ҳуқуқини бекор қилинганлиги ҳақида хабар электрон манзил орқали юборилади.

Танлов Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш Вазирлигини  ташкил этиш тўғрисида”ги 2015 йил 4 февралдаги ПФ-4702 (ПФ-4702) сон фармойиши ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш фонди маблағларидан самарали фойдаланиш ва ривожлантиришни йўлга қўйиш тўғрисида”ги  2012 йил 19 декабрдаги 356-сон қарорига асосланган ҳолда Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш фонди кўмаги остида амалга оширилмоқда. 

6.1. Номинациялар

Танлов жараёнида Иштирокчилар томонидан қуйидаги йўналишлар бўйича интернет-манбаалар концепция/тамойиллар кўриб чиқилади:

·  Маданият ва санъат;

·  Соғлиқни сақлаш;

·  Таълим, шунингдек ёш авлодни тарбиялаш бўйича инновацион ғоялар;

·  Хорижий тилларни ўрганиш;

·  Ўзбекистон ўсимлик ва ҳайвонот дунёси;

·  Ўзбек тили ва адабиёти;

·  Туризм;

·  Спорт;

·  Эркин тақдирлаш.

 

6.2. Танловда иштирок этиш

Танловда Ўзбекистон Республикасида фаолият юритувчи барча жисмоний ва юридик шахслар иштирок этишлари мумкин. Танловда иштирок этиш бепул ва Танлов ошкора равишда амалга оширилади. Танлов давлат тилида олиб борилади, шунингдек, қорақалпоқ, рус ёки инглиз тилларида ҳам аризалар/мурожаатлар қабул қилинади.

 

6.3. Танловнинг биринчи босқичи – долзарб лойиҳаларни танлаб олиш Тартиби

6.3.1. Танловда иштирок этиш учун Интернет-ресурс концепциясини тайёрлаш ва уни электрон манзилга юбориш лозим (концепция ишлаб чиқариш бўйича йўриқнома/тавсиялар Танлов веб-сайтида келтирилган). Ташкилий қўмита томонидан Аризалар қабул қилингандан сўнг Иштирокчи 24 соат мобайнида Ариза кўриб чиқиш учун қабул қилинганлиги ҳақида хабар олади. Иштирокчи Ташкилий қўмитадан Аризаси қабул қилинганлиги тўғрисидаги тасдиқнома/маълумотномани телефон ёки электрон манзил орқали сўрашга ҳақли.

6.3.2. Иштирокчи хоҳишига биноан концепцияга аниқлик киритиш учун қўшимча лойиҳа мазмунини ёритувчи қўшимча ҳужжатлар (тақдимот, скриншот ва ҳ.з.) тақдим этилиши мумкин.

6.3.4. Танловда иштирок этиш учун концепциялар 2016 йил октябрь ойининг 15 куни узоғи билан соат 1700 га қадар Ташкилий қўмитага юборилиши лозим. Муддатда кўрсатилган вақтдан кечиктириб юборилган аризалар кўриб чиқилмайди ва  Танловга қўйилмайди.

6.3.5. Аризаларни кабул қилиш муддати тугагандан сўнг 3 кун мобайнида Ташкилий қўмита тасдиқланган Иштирокчиларнинг якуний рўйхатини тузиб чиқади.

6.3.6. Мазкур Низом талаблари ва Танлов мақсадларига жавоб берадиган/тўғри келадиган концепциялар Ҳайъат эътиборига тақдим этилади. Дастлабки босқич натижаларига кўра ярим-финал босқичига чиққан иштирокчиларнинг қисқача рўйхати 2016 йил 20 октябрдан кечиктирилмай Танловнинг веб-сайтида чоп этилади. Ташкилий қўмита рўйхатга тушмаган иштирокчилар билан тушунтириш ишларини олиб бормаслик ҳуқуқига эгалар.

6.3.7. 2016 йил 24 октябрдан 28 октябргача лойиҳаларнинг тақдимоти бўлиб ўтади. Тақдимотнинг аниқ санаси Ташкилий қўмита томонидан аниқланади ва Танлов веб-сайтида чоп этилади.

6.3.8 Номинациялар бўйича Танлов ғолиблари ўтказган тақдимотига асосан Ҳайъат томонидан 2016 йил 1 ноябргача аниқланади. Ғолиблар рўйхати Ташкилий қўмитага берилади ва Танлов веб-сайтида чоп этилади.

6.3.9 Ғолибларга сайт яратиш бўйча 2016 йил 15 ноябргача техник топшириқ (бундан кейин – ТТ) ишлаб чиқиш юклатилади. Бунда, ТТ ни ишлаб чиқаришда керакли мутахассисларни жалб этиш ҳуқуқи берилади. ТТ га қўйилган талаблар веб-сайтда эълон қилинади.

6.3.10. Тасдиқланган ТТ сайтга қўйилади ва ишлаб чиқарувчиларни излаш бўйича Танловнинг иккинчи босиқичи эълон қилинади. Агарда лойиҳа муаллифи бир вақтнинг ўзида ишлаб чиқарувчи сифатида иштирок этмоқчи бўлса, ўзи ҳақида қуйидаларга амал қилган ҳолда қўшимча маълумотларни келтириши лозим. 

 

6.4. Танловнинг иккинчи босқичи – лойиҳа ишлаб чиқарувчиларни танлаш Тартиби.

6.4.1. Танловда қатнашиш учун Иштирокчи ўзининг портфолиоси (ишлаб чиқарган сайтлар рўйхати, аввал ишлаб чиқарилган сайтлари ва уларнинг ташрифчилари скриншотлар), ҳамда Интернет тармоғининг миллий сегментида ишлаб чиқарилган камида иккита сайт рўйхати билан бирга tanlov@uzinfocom.uz электрон адресга юбориши лозим.

6.4.2. Ташкилий қўмита томонидан Аризалар қабул қилингандан сўнг Иштирокчи 24 соат мобайнида Ариза кўриб чиқиш учун қабул қилинганлиги ҳақида хабар олади. Иштирокчи Ташкилий қўмитадан Аризаси қабул қилинганлиги тўғрисидаги тасдиқнома/маълумотномани телефон ёки электрон манзил орқали сўрашга ҳақли.

6.4.3. Танловда иштирок этиш учун аризалар 2016 йил декабрь ойининг 10 куни узоғи билан соат 1700 га га қадар Ташкилий қўмитага юборилиши лозим. Муддатда кўрсатилган вақтдан кечиктириб юборилган мурожаат/аризалар кўриб чиқилмайди ва  Танловга қўйилмайди.

6.4.4. Аризаларни қабул қилиш муддати тугагандан сўнг 3 кун мобайнида Ташкилий қўмита тасдиқланган Иштирокчиларнинг якуний рўйхатини тузиб чиқади.

6.4.5. Иштирокчилар томонидан қабул қилинган маълумотлар Ҳайъат эътиборига тақдим этилади. Дастлабки босқич натижаларига кўра финал босқичига чиққан иштирокчиларнинг қисқача рўйхати 2016 йил 15 декабрдан кечиктирилмай Танловнинг веб-сайтида чоп этилади.

6.4.6. 2016 йил 19 декабрдан 23 декабргача лойиҳаларнинг тақдимоти бўлиб ўтади. Тақдимотнинг аниқ санаси Ташкилий қўмита томонидан аниқланади ва Танлов веб-сайтида чоп этилади. Рўйхатга киритилган иштирокчилар ўзларининг лойиҳалари тақдимоти учун таклиф этилади.

6.4.7. Танлов ғолиблари Ҳайъат томонидан ўтказилган тақдимотлар натижасига кўра аниқланади, бунда иштирокчилар ўзлари яратган сайт тақдимотини мазкур Низомда белгиланган талабларга жавоб берган ҳолда ўтказишлари керак. Баҳолаш Ҳайъат аъзолари томонидан қуйидаги мезонларга асосан белгиланади:

- долзарблиги

- фойдалана олишлик

- турли тизимларга мослашувчанлик

- дизайн

- коднинг ўзига хослиги

- нархи.

6.4.8. Мазкур Низомнинг 6.4.6. да келтирилган мезонлар бўйича қўйилган Ҳайъат баҳолари натижаларига асосланган Ғолиблар рўйхати 2016 йил 30 декабргача аниқланади ва Ташкилий қўмитага тақдим этилади. Ғолиб-дастурчилар рўйхати танлов веб-сайтида эълон қилинади.

6.4.9. Мазкур босқич ғолиблари лойиҳа муаллифлари билан бутун танлов мобайнида, яъни лойиҳани қўллаш даври бўлган 12 ой мобайнида ҳамкорлик қилишга мажбурдирлар.

 

Ҳайъат аъзолари интернет-ресурсларни баҳолашда қуйидаги мезонлар ва тамойилларга асосланадилар:

мундарижа бўйича талаблар/мезонлар:

-         ғоянинг янгилиги;

-         Интернет-ресурс мундарижасининг ўзига хослиги;

-         лойиҳанинг (дизайн) сифати;

-         мультимедиа-контентнинг яратувчанлилиги (материалларни тақдим этиш, концепция);

-         лойиҳа фаолияти натижалари (олдига қўйилган вазифалар бўйича);

-         Интернет-ресурснинг нархи.

 

Технологик мезонлар:

- сайт саҳифаларининг юкланиш тезлиги;

- веб-сайтнинг турли хил технологик, ҳамда мобил воситаларда қўлланилиши;

- ахборот манбаанинг оптимал ҳажми.

 

Дизайн ва вазифалари бўйича мезонлар:

-         сайтнинг дизайни фойдаланиш учун қулай бўлиши лозим;

-         маълумотларни қабул қилишдаги қулайлик;

-         сайтнинг биринчи ва кейинги саҳифалари навигацияси ва дизайнинг услубий қўлланилиши;

-         шрифтларнинг ўқий олиниши, яъни контраст фонда етарли ҳажм, аниқликнинг ажралиб турилиши.

Веб-сайтларни ишлаб чиқаришда сайтларни бошқариш учун (CMS) дастур таъминотидан фойдаланиш мумкин.

 

Сайтда қуйидагиларни чоп этиш таъқиқланади:

-         реклама блоклари жойлаштирилишидан ташқари концепцияга алоқадор бўлмаган маълумотларни жойлаштириш;

-         Ўзбекистон Республикаси қонунлари билан белигилаб қўйилган маълумотларни жойлаштириш;

-         турли сайтларда жойлаштирилган маълумотлар ва безакларда ўхшаши бўлган материаллар.

8.1. Тузилган шартномани бекор қилиш ёки танловда иштирок этиш истагини билдирган аризаларни рад этиш қуйидаги сабабларга кўра амалга оширилиш мумкин

- Интернет-ресурсда Ўзбекистон Республикасида ўрнатилган ҳуқуқий норматив-меъёрлар ёки қабул қилинган қонунларга зид бўлган маълумотларнинг (Ўзбекистон Республикаси қонунларига зид бўлган зўравонлик, миллий ёки диний тусдаги адоватларни қўзғатувчи материаллар, порнографик маҳсулотларни ўз ичига олган маълумотларни тарқатиш);

- тақдим этилган ҳужжатларнинг мазкур Низом талабларига мос келмаслиги;

- Интернет-ресурс .UZ домени ҳудудидан ташқарида бўлса;

- Интернет-ресурсда ишлаб чиқарувчи тарқатиш ҳуқуқига эга бўлган дастурларнинг (скриптлар, пароллар, кодлар, шифрлар, mp3-файл ва бошқа маълумотлар) мавжудлиги.

8.2. Ташкилий қўмита Танлов ғолиби билан тузилган шартномани қуйидаги сабабларга кўра бекор қилиш ҳуқуқига эга:

- сайтда ҳар ойда чоп этиладиган нашрнинг сони 10 тадан кам бўлса;

- лойиҳа муаллифи ва Ғолиб сайт ишлаб чиқарувчи айби билан квартал бўйича уч кундан кўп сайтга кирилмаса/очилмаса;

- сайтга ташриф буюрувчиларнинг сони ойига 1000 тадан кам бўлса.

8.3. Юқорида кўрсатилган сабабларга кўра, Лойиҳа муаллифи ва сайт ишлаб чиқувчиларнинг бурчларидан қатъий назар шартнома бекор қилинади ва Ташкилий қўмита ва UZINFOCOM Маркази қорорларига асосан лойиҳани молиялаштириш тўхтатилади.

Танлов ғолиби Ҳайъат тасдиғидан ўтгандан сўнг келтирилган ҳар бир мезон бўйича, мазкур Низомда белгиланган жадвалга асосан ўз лойиҳасини молиялаштириш ҳуқуқига эга бўлади.

UZINFOCOM Маркази ва Танлов ғолиби ўртасида тузилган шартномага мувофиқ, айрим ҳолларда моддий маблағларни тарқатиш бўйича бошқа жадваллар ишлаб чиқариш мумкин.

 

 

Таблица распределение бюджета проекта по этапам и участникам

 

проценты указаны от общей суммы проекта

Этапы

Автор проекта – победитель

Разработчик – победитель

Итого за этап

  1. Финансирование разработки проекта

1. 

Аванс

15%

6%

21%

2. 

После запуска проекта в сети Интернет

15%

12%

27%

Итого по разработке

30%

18%

48%

II.Финансирование технического и информационного сопровождения проекта

3. 

Информационная и техническая поддержка в течение года

Ежеквартально 9%

Ежеквартально 4%

Ежеквартально 13%

Итого по поддержке

36%

16%

52%

Итого по проекту

66%

34%

100%

 

* Примечание: В отдельных случаях можно применить другие схемы распределения финансовых средств, которое указывается в заключаемом договоре между победителем и ГУП Центром UZINFOCOM.

 

 

 

График проведения конкурса «Янги Интернет ташаббуси»

Наименование мероприятий

Дата проведения

1-этап - Отбор актуальных проектов

Прием заявок по проектам

Отправка концепции интернет-ресурса, к концепции могут быть приложены дополнительные документы, поясняющие или иллюстрирующие суть проекта (презентация, скриншоты и т.д.)

С 15.08.2016 по 15.10.2016 года

Публикация шорт-листа финалистов

До 25.10.2016 года

Проведение презентаций проектов

С 24. 10.2016 года по 28.10.2016 года

Объявление победителей

До 01.11.2016 г.

Разработка технического задания

С 01.11.2016 года по 15.11.2016 года

2-этап - Выбор разработчиков проектов

Прием заявок по разработке

Отправка портфолио (список разработанных сайтов, материалы со скриншотами ранее разработанных сайтов, скриншоты посещаемости.) включая минимум два сайта разработанных в национальном сегменте сети Интернет

С 15.11.2016 года по 10.12.2016 года

Публикация шорт-листа финалистов

До 15.12.2016 года

Проведение презентаций проектов

19.12.2016 по 23.12.2016 года

Объявление победителей

До 30.12.2016 года

3-этап – Разработка интернет ресурса

Разработка и запуск интернет-ресурса

С 01.01.2017 года по 31.03.2017 года

4-этап - Информационная и техническая поддержка проектов победителями

Информационная и техническая поддержка в течение года

С 01.04.2017 по 30.04.2018 года

 

Create your account and start acting!
do it